Буюк Британиянинг нуфузли молия ташкилоти Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорликка тайёр
Май 31, 2025. 11:11 • 55 сония
• 58
ЛОНДОН, 31 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Peel Hunt" инвестиция банки ижрочи бош директори Стивен Файн билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида хорижий компанияларни Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига, шунингдек, республикадаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Стивен Файн мазкур ташкилот фаолияти, компания томонидан турли йўналишларда тақдим этаётган молиявий хизматлар тўғрисида сўзлаб берди.
Компаниянинг корпоратив мижозларига акциялар бозори, қарз масалалари, M&A, сармоядорларни жалб этиш, хусусий капитал ва брокерлик хизматларини таклиф қилиши, жумладан ҳозирда 17 та сектор бўйича Британия ва халқаро компаниялар билан ҳамкорлик олиб бораётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, "Peel Hunt" Ўзбекистондаги хусусийлаштириш, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ва юқорида баён этилган амалиётлар бўйича республиканинг йирик тармоқ корхоналари билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистон расмий вакили Британия томонини бўлажак IV Тошкент халқаро инвестиция форуми билан таништирди ва уларни ушбу нуфузли халқаро анжуманга таклиф қилди.
"Peel Hunt" Буюк Британиядаги етакчи инвестиция банки бўлиб, корпоратив мижозларга молиявий хизматлар кўрсатади. Компания 1989 йилда ташкил топган. Унинг Лондон, Нью-Йорк ва Копенгагенда офислари бор.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади