Тошкент ва Бухоро вилоятлари делегациялари Чанша шаҳрида бўлиб ўтадиган биродарлашган шаҳарлар форумида иштирок этади
Сентябрь 07, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 104ГУАНЧЖОУ, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Хунань провинциясида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Провинциянинг мутасадди идоралари раҳбарияти билан ўтказилган учрашувларда ўзаро делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда жорий йилнинг 18–20 сентябрь кунлари Чанша шаҳрида бўлиб ўтадиган биродарлашган шаҳарлар форумида Тошкент ва Бухоро вилоятлари вакилларининг иштирокини ташкил этиш бўйича режалар келишиб олинди. Форум доирасида юртимиз ҳудудларининг инвестициявий салоҳияти тақдимотлари ўтказилиши кўзда тутилган.
“Hunan enterprises: Investment in Central Asia” форуми доирасида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳияти намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хитойнинг етакчи компаниялари, жумладан, “Yanjin Group”, “Hunan Construction Investment Group”, “SNTO” ва “Bosen Group” раҳбарияти билан ўтказилган музокараларда озиқ-овқат саноати, логистика, қурилиш ва “яшил” энергетика соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар якуни бўйича Хитой ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

