Ўзбекистон делегацияси Латвия ва Литвада самарали музокаралар ўтказди
Август 07, 2025. 16:12 • 53 сония
• 78
ВИЛЬНЮС, 9 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Литвага ташрифи доирасида бизнес-форум ва Ўзбекистон-Литва ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирларда икки давлат мутасаддилари, Литванинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этиб, мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ташкил этилган B2B шаклидаги учрашувларда ўзаро манфаатли лойиҳалар ва экспорт-импорт имкониятларини муҳокама қилди.
Тадбир давомида Тошкент металлургия комбинати, "UZ Terminal" логистика маркази ва Литванинг бир қатор компаниялари вакиллари корхоналари фаолияти ва ҳамкорлик режалари билан таништирди.
Литва Саноатчилар конфедерацияси раҳбари Альбертас Ставичюс билан Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегациянинг Латвия ва Литвага ташрифи якунлари бўйича 25 миллион евродан ортиқ экспорт шартномалари имзоланди. Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида Латвия ва Литва тадбиркорлари иштирокида Ўзбекистонда бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади