Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти Сингапур ишбилармон доиралари вакиллари эътиборини жалб қилмоқда
Июль 16, 2025. 15:15 • 2 дақ
• 94
СИНГАПУР, 16 июль. /"Дунё" АА/. Сингапур Ҳинд Савдо-саноат палатасида (SICCI) Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир давомида озиқ-овқат, фармацевтика, ахборот технологиялари, логистика соҳаларида фаолият юритаётган Сингапурнинг етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди.
Тақдимотда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилган қулай инвестициявий муҳит, мавжуд эркин иқтисодий ва саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун тақдим этилаётган имтиёзлар ҳамда республика экспорт салоҳияти бўйича батафсил маълумот берилди.
Сингапурнинг "Franklin Templeton Asset Management" компанияси раҳбари Манраж Секхон Ўзбекистонда бошқарилаётган Миллий инвестиция жамғармаси фаолияти, юртимизда жорий этилган қулай инвестиция шароитлари ва бизнесни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар ҳақида тўхталди.
"Ўзбекистон Президенти бошчилигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Янги Ўзбекистонни халқаро майдонда эътироф этилишига хизмат қиляпти. Бу давлатингиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг қанчалик тўғри эканидан далолатдир. Фурсатдан фойдаланиб, барча иштирокчиларни Марказий Осиёда энг жозибадор бозор бўлган Ўзбекистонда бизнес қилишга чақирман", – деди у.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган сингапурлик ишбилармонлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Иқтисодий тадбир якунида жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга SICCI бизнес-миссиясини юбориш ва республика ҳудудларида бизнес-форумлар ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади