Қатар компанияси Ўзбекистонда муқобил энергетика бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
Январ 20, 2024. 09:14 • 55 сония
• 430
ДОХА, 20 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Умид Мамадаминов ва «Al Mirqab Capital» компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Веб учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси масъул ходимлари иштирок этди.
Музокаралар давомида Қатар томонига Ўзбекистонда электр
энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи манбалардан кенг фойдаланиш ва мазкур соҳада лойиҳаларни амалга ошириш учун яратиб берилган кенг имкониятлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Учрашув доирасида Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида Қатар компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилган ҳолда электр станцияларни барпо этиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида «Al Mirqab Capital» компаниясига таклиф этилган лойиҳаларни амалга ошириш ишларини бошлаш ҳамда тегишли келишувларни имзолаш мақсадида Қатар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
1993 йилда ташкил этилган «Al Mirqab Capital» компанияси АҚШ, Европа ва Яқин Шарқдаги 20 та йирик меҳмонхона мажмуаларига эгалик қилади. Хитойнинг «Power China» компанияси билан ҳамкорликда Покистонда қуввати 1,3 ГВтга тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қурган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди