Малайзия компанияси Ўзбекистонда чорвачилик учун инновацион усулда озуқа оқсилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Июль 06, 2025. 07:38 • 52 сония
• 132
КУАЛА-ЛУМПУР, 6 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Imago Engineering Sdn. Bhd." компанияси бош ижрочи директори Леонид Никишов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Леонид Никишов "Imago Engineering" компанияси фаолияти ва ишлаб чиқилган паррандачилик чиқиндиларини қайта ишлашнинг инновацион технологиялари тўғрисида маълумот берди. Унинг айтишича, компания парранда ахлатини хонаки пашша личинкалари ёрдамида қайта ишлаш орқали ҳашарот оқсили ва органик ўғитлар ишлаб чиқаради.
"Бу ноёб технология паррандачилик саноатидан чиқадиган катта миқдордаги иссиқхона газлари ва ферма атрофидаги ёқимсиз ҳидларни камайтириш имконини беради. Қайта ишлаш заводида барча технологик жараёнлар масофадан бошқарилади ва улар турли ўлчамдаги паррандачилик фермаларига мослаша олади", – деди Леонид Никишов.
Малайзия томони ўзи яратган технология асосида тўлиқ автоматлаштирилган ва ёпиқ биореактор тизими билан жиҳозланган биринчи заводни Ўзбекистонда қуришга қизиқиш билдирди.
"Imago Engineering Sdn. Bhd." Раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда ушбу лойиҳага сармоя киритиш ва уни давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи