Ўзбекистон ва Хитой мебелсозлари технологиялар трансфери ва қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар
Март 30, 2026. 08:55 • 55 сония
• 94
ФОШАНЬ, 30 март. /“Дунё” АА/. Юртимизнинг Гуанчжоудаги бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси ҳамда юртимизнинг ўндан ортиқ ширкатлари вакилларидан иборат гуруҳ Хитойнинг Фошань шаҳрига хизмат сафари уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф давомида “Foshan Home Building Materials Industry” бирлашмаси билан соҳадаги ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболларига бағишланган турли мулоқотлар ҳамда B2B форматида музокаралар бўлиб ўтди.
Шунингдек, делегация вакиллари “ZCY Group” ва “Guangdong Sanci Smart Home Technology” корхоналарига ташриф буюриб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Учрашувлар якунида томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантириш, технологиялар алмашинуви ва Ўзбекистонда ҳамкорликда сармоявий лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси