Ўзбекистон нефть-газ саноатида Британия тажрибасини қўллаш имконияти кўриб чиқилди
Март 28, 2026. 16:00 • 52 сония
• 75
ЛОНДОН, 29 март. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида “Better Earth” компанияси бош ижрочи директори Найджел Адамс ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон нефть-газ секторида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Британия томони ёқилғи тежамкорлигини ошириш ва карбон эмиссиясини камайтиришга қаратилган илғор технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Суҳбат жараёнида нефть-газ қудуқларининг самарадорлигини ошириш бўйича замонавий ёндашувлар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида аввалги лойиҳалар натижалари, иқтисодий ҳисоб-китоблар, логистика ва техник маълумотларни алмашишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси