Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро янги инвестициявий келишувлар муҳокама қилинди

Июль 07, 2026. 15:30 • 2 дақ

100
Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро янги инвестициявий келишувлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро янги инвестициявий келишувлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро янги инвестициявий келишувлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро янги инвестициявий келишувлар муҳокама қилинди

ЧАНША, 7 июль. /“Дунё” АА/. Хунань провинциясида Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги бош консули Султонбек Имомов ҳам мазкур халқаро форум доирасида ташкил этилган қатор тадбирларда иштирок этди.

Форум давомида Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларига оид кенг қамровли тақдимот намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларига, жумладан, провинция ҳукумати ва 300 нафардан ортиқ компания вакилларига мамлакат иқтисодий ўсишининг асосий кўрсаткичлари ҳамда изчил ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот берилди.

Ишбилармонлик дастури доирасида B2B форматидаги музокаралар ҳам бўлиб ўтди. Унда юртимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек ўқинг

Хунань провинциясининг етакчи компаниялари билан учрашувларга алоҳида эътибор қаратилди. Музокаралар чоғида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, қурилиш, муҳандислик, фармацевтика ва “яшил” саноат соҳаларида янги сармоявий келишувлар тузиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, провинция марказида Ташқи ишлар идораси ва Халқаро савдога кўмаклашиш қўмитаси билан музокаралар ўтказилди. Томонлар ҳудудлараро савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўриб чиқди.

Тадбирлар давомида бир қатор келишувларга эришилди. Хусусан, вилоят ҳокимликлари вакилларининг Хитойга бўлажак ташрифлари доирасида учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, жорий йил сентябрь ойида Чанша шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий ва экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимотларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш