Ўзбекистон ва Испания ўртасида инвестиция ва саноат йўналишида янги келишувларга эришилди

Июль 27, 2026. 11:30 • 2 дақ

39
Ўзбекистон ва Испания ўртасида инвестиция ва саноат йўналишида янги келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Испания ўртасида инвестиция ва саноат йўналишида янги келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Испания ўртасида инвестиция ва саноат йўналишида янги келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Испания ўртасида инвестиция ва саноат йўналишида янги келишувларга эришилди

МАДРИД, 27 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг Галисия автоном ҳудудига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Галисиядаги йирик ташкилотлар ва етакчи компаниялар раҳбарлари билан ўзаро шериклик муносабатларини кенгайтириш, экспорт-импорт алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан учрашувлар ташкил этилди.

Суҳбатлар чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, инвестициявий муҳит афзалликлари, GSP+ тизими имкониятлари ҳамда саноат, фармацевтика, агросаноат, қайта тикланувчи энергетика, логистика ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари хусусида тўхталиб ўтилди.

Музокаралар жараёнида жорий йилнинг кузида Галисия етакчи компанияларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек ўқинг

Сафар давомида элчи Испаниянинг йирик биофармацевтика гуруҳи – “Grupo Zendal” вакиллари билан музокаралар ўтказди. Компания раҳбарияти Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни локализация қилишдан манфаатдор эканини билдириб, республика фармацевтика кластерларини бориб кўришга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, аквакультура соҳасида “Feeding Systems S.L.” компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур компания Тошкент вилоятида қиймати 25 миллион еврога тенг замонавий балиқчилик фермасини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ташриф якунида геотермал технологиялар ва энергия самарадор тизимлар соҳасида Европада етакчи ҳисобланган “Ecoforest” компанияси мажмуаси билан танишилди.

Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистондаги иссиқхона мажмуаларида компаниянинг геотермал ечимларини қўллаш бўйича синов лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш