Польшада “IMIR” брендининг Европадаги биринчи савдо дўкони очилди

Июль 27, 2026. 10:30 • 59 сония

42
Польшада “IMIR” брендининг Европадаги биринчи савдо дўкони очилди

ЛОДЗЬ, 27 июль. /“Дунё” АА/. Польшанинг Лодзь шаҳрида Наманган вилоятининг эркаклар классик кийимлари ишлаб чиқарувчи “IMIR” брендига қарашли Европадаги биринчи савдо дўкони очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Очилиш маросими доирасида польшалик импортёрлар, дистрибьюторлар ва чакана савдо тармоқлари вакиллари билан B2B шаклидаги учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар давомида маҳсулотларни Польша ва Европа Иттифоқи мамлакатларига етказиб бериш, савдо географиясини кенгайтириш ва логистика масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар якунида жорий йил якунига қадар “IMIR” брендининг навбатдаги савдо дўконини Варшава шаҳрида очиш бўйича келишувга эришилди. Бу лойиҳа миллий тўқимачилик маҳсулотларининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшади.

Янги дўкон Марказий Европадаги энг йирик улгуржи кийим-кечак савдо марказларидан бири ҳисобланган Ptak Fashion City мажмуасида фаолият бошлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш