Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилмоқда
Ноябрь 08, 2023. 14:44 • 2 дақ
• 249
АР-РИЁЗ, 8 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонининг «DATAVOLT» компанияси департамент директори Раид Абунаён билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ахборот технологиялар соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Раид Абунаён Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик кўламининг ривожланишига икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродалари туфайли эришилганини таъкидлади. «Жумладан, Ўзбекистон Президентининг подшоҳликка икки марта амалга оширган ташрифи мазкур алоқаларни янги поғонага кўтаришда муҳим аҳамият касб этди, - деди у. – Мен давлатингиз раҳбари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан яқиндан хабардорман. Хорижий инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва уларнинг давлат томонидан ҳимоя остига олингани мамлакатда иқтисодиётни янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан далолат беради».
«DATAVOLT» вакили, шунингдек, компания инновацион маълумотлар базаси марказларини барпо этиш, хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш ва ахборот технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишга ихтисослашгани туфайли Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон асосий бозор ҳисобланишини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида компания вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш, мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралар билан онлайн музокаралар уюштириш хусусида келишиб олишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси