Logo

Польша компанияси Ўзбекистон тоғ-кон саноатида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти

Октябрь 31, 2024. 12:03 • 44 сония

108
Польша компанияси Ўзбекистон тоғ-кон саноатида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти

ВАРШАВА, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасида Польшанинг "Damel" компанияси вице-президенти Роберт Томашевски билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида "Damel" компанияси ҳамда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.


Томонлар келгусидаги инновацион технологияларни татбиқ қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилишда ҳамкорлик қилиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.


Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати салоҳиятини янада оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.


1940 йилда ташкил этилган "Damel" компанияси геология ва тоғ-кон саноати учун электр двигателларини ишлаб чиқаради. Компания ўз конструкторлик бюроси ва техника базасига эга бўлиб, шериклар талабига мос равишда электр двигателларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш