Қозоғистоннинг йирик банки Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор
Февраль 13, 2025. 11:17 • 42 сония
• 132
ОСТОНА, 13 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон Халқ банки ("Halyk Bank") бошқаруви раиси Умут Шаяхметова билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда "Halyk Bank" билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, юртимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга инвесторларни жалб қилиш ва Қозоғистон бизнес доиралари иштирокида давра суҳбати ташкил қилиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
"Halyk Bank" бошқаруви раиси Умут Шаяхметова Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳода. Ўзбекистондаги йирик инвестиция лойиҳаларида фаол иштирок этиш ва қозоғистонлик инвесторларни республикадаги инвестиция лойиҳаларига, жумладан, ўрта ва кичик бизнес соҳаларида жалб этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
"Қозоғистон Халқ банки Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча ресурсларини жалб қилишдан манфаатдор", деди у.
Томонлар, шунингдек, жорий йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган йирик иқтисодий тадбирларда фаол иштирок этиш масалалари хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди