Logo

Венгрияда фаолият юритаётган туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

Февраль 05, 2025. 16:45 • 37 сония

90
Венгрияда фаолият юритаётган туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

БУДАПЕШТ, 5 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Венгрияда ишлаётган туркиялик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Унда "City Pearl" турар-жой мажмуаси бош бошқарувчиси Чагри Ойман ва "HTDivision" компанияси бош директори, "DEIK" Туркия-Венгрия ишбилармонлар кенгаши раиси, "HEPA" компаниясининг Венгриядаги вакили Суат Гўкхан Каракуш иштирок этди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон томони билан қўшма инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, юртимизда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа бозорига, хусусан Венгрияга экспортини кўпайтириш ҳамда миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш хусусида фикр алмашилди.

 Учрашув якунида "City Pearl" қурилиш лойиҳасида 2025 йил давомида 50 нафар ватандошларимизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистонда "HEPA" компанияси филиалини очиш, онкологик касалликка чалинган ўзбекистонлик болаларни Венгрияда даволатиш ва Будапешт шаҳрида ўзбек миллий таомлари ресторани очиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш