Logo

Куала-Лумпурда Фарғона тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Февраль 02, 2026. 08:10 • 51 сония

110
Куала-Лумпурда Фарғона тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Куала-Лумпур шаҳрида Фарғона вилояти делегацияси ва Малайзия тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари уюшмаси (МТМА) раҳбарияти иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Фарғона вилоятининг тўқимачилик салоҳияти, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва экспорт имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Малайзиялик тадбиркорлар Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган ип-калава ва матолар, тайёр тикувчилик маҳсулотлари сифатини юқори баҳолади. Хусусан, МТМА вакиллари ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари нафақат сифати, балки нархи бўйича ҳам Малайзия бозорида бошқа давлатлар маҳсулотлари билан бемалол рақобатлаша олишини таъкидладилар.

Фарғона вилояти расмийлари малайзиялик ҳамкорлар учун вилоятнинг етакчи тўқимачилик кластерлари ва корхоналарига ташрифларни ташкил этиш, тўғридан-тўғри B2B учрашувларини ўтказиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барча зарур шароитлар яратилишини маълум қилди.

Мулоқот якунида Малайзия томони Ўзбекистон маҳсулотларини маҳаллий бозорда, айниқса, тез ривожланаётган электрон тижорат платформаларида фаол илгари суриш ва сотишни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, уюшма аъзоларининг жорий йилда Фарғона вилоятига амалий ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш