Ўзбекистон ва Кувайт қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилмоқда

Февраль 19, 2024. 09:51 • 2 дақ

• 464
Ўзбекистон ва Кувайт қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "AlMawashi" компанияси раиси ўринбосари, савдо сектори раҳбари Мўтаз Ясин билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида Мўтаз Ясинга ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мўтаз Ясиннинг сўзларига кўра, "AlMawashi" компанияси 1973 йилда ташкил этилган бўлиб, 70% давлат улушига ҳамда 30% хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади. Компаниянинг Кувайтда 20 миллион квадрат метрлик фермер хўжалиги ва 35 та сотув дўконлари мавжуд. У ерга 2 та катта кемада Австралия ва Жанубий Африкадан ойига 55 минг қорамол ва қўй олиб келинади.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "AlMawashi" компанияси вакиллари ўртасида Кувайт томонини қизиқтирган маҳсулотларни импорт қилиш масалаларини амалий муҳокама қилиш учун онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, Мўтаз Ясин яқин орада Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатимиздаги фермер хўжаликлари вакиллари билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, ўзбек асал маҳсулотларини олиб келишни режалаштираётганини маълум қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш