Ўзбекистон ва БАА туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Июнь 05, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 94
АБУ-ДАБИ, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БАА Иқтисодиёт ва туризм вазири Абдулла бин Туқ Ал Марри билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот жараёнида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва туризм ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Амирликлар томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижаларни юқори баҳолаб, мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини қайд этди.
Cуҳбат чоғида Абдулла бин Туқ Ал Марри вазирлик вакилларининг V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур форум Марказий Осиёда бизнесни қўллаб-қувватлаш ва минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун муҳим платформа ҳисобланади.
Томонлар, мунтазам рейслар сонини кўпайтириш орқали Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳаво қатновини кенгайтириш имкониятларини ҳам кўриб чиқди.
Учрашув якунлари бўйича БАА Иқтисодиёт ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Туризм қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Хитойда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ўтказилди



