Лондонда Ўзбекистон иқтисодиёти ва инвестиция истиқболлари муҳокама қилинди
Июнь 05, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 17ЛОНДОН, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Лондондаги “Institute of Directors” ташкилотида Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари ва сармоявий муҳитига бағишланган бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги, Жерси ороли ҳукумати, “SavvY”, “COSA Solutions”, “International Construction Chambers”, “Sturgeon Capital”, “Xtellus”, “Montfort”, “Sullcrom”, “BTI Capital”, “Zaha Hadid Architects” каби етакчи компаниялар вакиллари иштирок этди.
Бизнес-форум давомида қатнашчиларга Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишлари, республика бозорига киришнинг замонавий механизмлари ҳамда хорижий инвесторлар учун давлат томонидан тақдим этилаётган кенг кўламли имтиёз ва преференциялар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Анжуман доирасида “SavvY” компанияси вакили Мариам Коява “Ўзбекистон иқтисодиёти ва инвестиция истиқболлари: халқаро бозордаги имкониятлар” мавзусида тақдимот ўтказди. У ўз маърузасида мамлакат иқтисодиётининг асосий ўсиш кўрсаткичлари, сармоя киритиш учун энг истиқболли ҳисобланган тармоқлар ҳамда хорижий бизнес вакиллари учун яратилаётган қулай шароитларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Форум доирасида панель муҳокамалари ҳам ташкил этилди. Унда халқаро компаниялар ва нуфузли инвестиция фондлари раҳбарлари Ўзбекистон бозорида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашди. Экспертлар мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятлари, маҳаллий хусусий сектор вакиллари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Хитойда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ўтказилди







