Варшавада Ўзбекистон–Польша ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди

Май 16, 2026. 18:00 • 2 дақ

44
Варшавада Ўзбекистон–Польша ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди

ВАРШАВА, 16 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида дипломатлари Польша Миллий иқтисодий палатаси президенти Анжей Арендарский билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Польша томони Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва истиқболли ҳамкор сифатида кўришини таъкидлаб, ўзаро ташрифлар сезиларли даражада фаоллашганини, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги мулоқот ривожланаётганини юқори баҳолади.

Музокаралар якунида томонлар Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Нозимжон Холмуродов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида 27-28 май кунлари бўлиб ўтадиган бизнес-форумга Польша компанияларини иштирокини таъминлашга келишиб олдилар.

Шунингдек, жорий йилда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов раҳбарлигидаги делегациянинг Польшага ташрифи доирасида йирик бизнес-форум ўтказиш белгиланди.

Шунингдек ўқинг

Польша томони ўзаро бизнес-миссияларни фаоллаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлаб, жорий йил 16 июнь куни Варшавада бўлиб ўтадиган IT конференцияда миллий компаниялар иштирокини таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, “Термиз” халқаро савдо марказига поляк компанияларини фаол жалб этиш, ҳар икки мамлакат ишбилармонларининг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистонда Польшанинг етакчи университетлари филиалларини очиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини енгиллаштиришга кўмаклашиш ҳамда Брест чегара ўтказиш пунктида ўзбекистонлик юк ташувчилар учун алоҳида йўлак ташкил этиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш