“Эл-юрт умиди” жамғармаси Британия университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтиради
Май 16, 2026. 17:00 • 2 дақ
• 8ЛОНДОН, 16 май. /“Дунё” АА/. “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Даминов Буюк Британияга хизмат сафари доирасида “Kaplan International Pathways” таълим ташкилоти ҳамда Бирмингем, Глазго ва Бристоль университетлари вакиллари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида ўзбекистонлик ёшларнинг Буюк Британияда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, халқаро таълим дастурларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, давлат хизматчилари учун амалиёт ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, иқтидорли ёшларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш, бакалавриат, магистратура ва илмий тадқиқот дастурларини кенгайтириш ҳамда қўшма таълим ташаббусларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси талабаларни нуфузли хорижий университетларда ўқитишга, қўшма таълим лойиҳаларини йўлга қўйишга, академик алмашинувлар ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид дастурларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф давомида Британия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган жамғарма стипендиатларининг ўқув фаолияти ва яшаш шароитлари ўрганилди.
Учрашувлар якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, амалий натижаларга эга қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси








