Новосибирскда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси ёдга олинди

Май 16, 2026. 18:30 • 2 дақ

11

НОВОСИБИРСК, 16 май. /“Дунё” АА/. Новосибирскда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмасининг Давлат оммавий илмий-техника кутубхонаси (РФА СБ ДОИТК) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ва Новосибирск шаҳарлари жамоат ва илмий доиралари вакиллари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари, талабалар, ватандошлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кутубхона директори, Ўзбекистоннинг Россиядаги туризм бренди элчиси Ирина Лизунова фашизм устидан қозонилган умумий ғалабага Ўзбекистон ва Россия халқларининг қўшган ҳиссаси тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонга эвакуация қилинган 200 га яқин корхонанинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳри ва вилоятига жойлаштирилиб, жанговар техника ишлаб чиқарган, шунингдек, танклар ва артиллерия тизимларини таъмирлаш билан шуғулланган.

Ўзбекистон Бош консули Аслам Акбаров республика раҳбарияти томонидан Иккинчи жаҳон уруши жанг майдонларида бутун ер юзида тинчлик ҳукм суриши йўлида жон фидо қилган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қаҳрамон ўғил-қизлари хотирасини сақлаш ва абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Қайд этилишича, ўша пайтда республикада яшаган 6 миллион 800 минг нафар аҳолидан 1 миллион 950 минг нафари ушбу қонли урушда иштирок этган. Улардан ярим миллиондан ортиғи жанг майдонларида ҳалок бўлган, 158 мингдан зиёди бедарак йўқолган, 60 мингдан ортиғи эса юртига ногирон бўлиб қайтган. Уруш йилларида ўзбекистонлик 214 минг аскар ва офицер жанговар орден ва медаллар билан мукофотланган бўлса, улардан 301 нафари энг олий мукофот – Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига, 70 нафари эса учала даражадаги “Шуҳрат” орденига сазовор бўлган.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ғоят оғир шароитга қарамай, халқимиз уруш ҳудудларидан кўчириб келинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонни, жумладан, ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болани ўз бағрига олиб, меҳр кўрсатган” деган сўзлари келтириб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар Тошкентда жойлашган ва МДҲ ҳудудида ягона бўлган “Ғалаба боғи” ҳақидаги янги видеороликни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш