Ўзбекистон ва Польша тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сентябрь 28, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 192
Ўзбекистон ва Польша тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Польша тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Польша тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Польша тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ВАРШАВА, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси дипломатлари Лодзь воеводалигига ташриф буюриб, Рзгув шаҳри ва “Ptak Fashion City” савдо маркази раҳбарияти билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Лодзь воеводалиги ва Ўзбекистоннинг тўқимачилик ҳудудлари, хусусан, Фарғона вилояти ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбек маҳсулотларининг Европа бозорига экспортини оширишга эътибор қаратилди.

Учрашувларда Лодзнинг Европа енгил саноати марказларидан бири сифатидаги тарихий аҳамияти қайд этилди. Европада ишчи кучи ва энергия ресурслари нархининг ошиши фонида томонлар ҳудуднинг Европа бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистондан рақобатбардош ва сифатли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди.

Бундай етказиб беришни тизимли асосда ривожлантириш таклифи Польша томонида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Наманган вилоятидаги “Saodat Sanoat Servis” МЧЖ корхонасининг поляк компаниялари билан Польша бренди остида аёллар кийимларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича дастлабки келишувга эришгани учрашувларнинг амалий натижаларидан бири бўлди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар Польша бозорида фаолият юритаётган “Imir”, “Aisha Home”, “Bombacio” ва “Empire Textile” ўзбек брендлари тажрибасини қайд этиб, улар билан ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Фарғона вилояти тадбиркорларининг 21–24 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Warsaw Home Textile 2026” ва 17–19 ноябрь кунлари ўтказиладиган “Fast Textile 2026” халқаро кўргазмаларида иштирок этиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирлар доирасида икки мамлакат тўқимачилик саноати вакиллари иштирокида йирик қўшма бизнес-форум ўтказилиши мўлжалланмоқда.

11–15 октябрь кунлари “Ptak Fashion City” раҳбарияти бошчилигидаги Польша енгил саноати вакилларидан иборат йирик делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Польша делегацияси “Heimtextil Uzbekistan” халқаро кўргазмасида иштирок этиб, маҳаллий корхоналар билан янги инвестиция ва экспорт лойиҳалари бўйича музокаралар ўтказади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш