Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор
Май 03, 2024. 16:52 • 44 сония
• 140
БУДАПЕШТ, 3 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия қишлоқ хўжалиги давлат котиби ўринбосари Оскар Окрёш билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ва янги қўшма лойиҳаларни кўриб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қайта ишлаш маҳсулотлари, жумладан, сабзавот, мева етиштириш, сут ва гўшт маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва сифатини ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба ва технологиялар алмашиш бўйича келишувларга эришилди.
Оролбўйи ҳудудини ободонлаштириш ва Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантириш учун грант маблағлари ва техник кўмак жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Венгрия томони, шунингдек, ҳамкорликни янада батафсил муҳокама қилиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун икки мамлакат делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга тайёрликларини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди