Ўмон билан транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Октябрь 07, 2024. 20:05 • 30 сония
• 331
МАСКАТ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон транспорт, коммуникация ва информацион технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Хамис ал-Шамахи билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, Ўмоннинг логистика компаниялари ва портлари билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хамис ал-Шамахи жорий йилнинг 1-3 июль кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини мамнуният эсга олади ва мамлакатимиз билан барча соҳаларда алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади