Қўқон шаҳрида Ўзбекистон–Кувайт бизнес-форуми ўтказилди
Октябрь 21, 2024. 20:26 • 38 сония
• 196
АЛ-КУВАЙТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йил 18-19 октябрь кунлари Қўқон шаҳрида Ўзбекистон-Кувайт бизнес форуми ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Кувайт Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Аҳмад ал-Илаж бошчилигидаги бизнес делегация қатнашди.
Форумда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва инвестициялар бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажанов, Кувайт Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Аҳмад ал-Илаж нутқ сўзладилар.
Тадбир давомида Фарғона вилоятига сармоя киритиш ҳамда саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти имкониятлари юзасидан тақдимот ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар ташкил этилди.
Форум доирасида кувайтлик бизнесменларнинг "Қўқон" эркин иқтисодий ҳудуди фаолияти билан танишди.
Бундан ташқари, Кувайт вакиллари "Фарғона – водий гавҳари. Инвестициялар ва туризм истиқболлари" мавзусидаги биринчи халқаро форумда ҳам иштирок этишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси