Logo

Стокгольмда ўтказилган Ўзбекистон ярмаркасида намойиш этилган маҳсулотлар Швеция жамоатчилигида ва расмийларида катта қизиқиш уйғотди

Июнь 30, 2025. 11:14 • 41 сония

119
Стокгольмда ўтказилган Ўзбекистон ярмаркасида намойиш этилган маҳсулотлар Швеция жамоатчилигида ва расмийларида катта қизиқиш уйғотди

СТОКГОЛЬМ, 30 июнь. /Дунё/. Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 26-29 июнь кунлари Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихона ташаббуси билан мазкур Скандинавия давлатида илк бор ташкил этилган Ўзбекистон маҳсулотлари ярмаркаси нафақат мамлакатимизнинг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига қизиқувчи чакана савдо корхоналарида, балки Швеция жамоатчилиги вакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Швециянинг Миграция масалалари бўйича давлат котиби Андерс Холл бошчилигидаги ҳукумат делегацияси миллий стендимизга ташриф буюриб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, экспортга мўлжалланган кенг турдаги мева-сабзавот, қуритилган ва чуқур қайта ишланган ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишди.

 Кўргазманинг юқори мартабали меҳмонлари Стокгольмдаги энг гавжум савдо марказларидан бири "Kista Galeria"да намойиш этилаётган ўзбек маҳсулотларининг сифати ва кенг ассортиментини юқори баҳоладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш