Польшанинг Краков шаҳрида "Ўзбекистон Марказий Осиёга дарвоза – Ўзбекистонда бизнес қилинг" мавзуси бизнес-форум бўлиб ўтади
Август 16, 2025. 10:23 • 2 дақ
• 65
ВАРШАВА, 16 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польша Миллий иқтисодиёт банки ("BGK") Халқаро ҳамкорлик департаменти бошқарув директори Пётр Яблонски ҳамда Халқаро бизнес ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ёанна Венгрзин билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва банк-молия соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Поляк томони 2024 йил сентябрь ва 2025 йил февраль ойларида "BGK" делегациясининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифлари самарали ўтганини таъкидлади. Сафар давомида қатор муҳим келишувларга эришилгани ва улар ҳозирда босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилаётгани қайд этилди. Польша вакиллари, шунингдек, мазкур молия ташкилоти икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Музокаралар якунида, Польша тадбиркорларининг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бораётгани муносабати билан, 2025 йил октябрь ойида Краков шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси ва "BGK" ҳамкорлигида "Ўзбекистон Марказий Осиёга дарвоза – Ўзбекистонда бизнес қилинг" мавзусида бизнес-форум ўтказишга келишиб олинди.
Форум доирасида панель сессиялари, инвестиция лойиҳалари тақдимотлари ва B2B учрашувлари ташкил этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси