Ўзбекистонлик мутахассислар қишлоқ хўжалиги соҳасида Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Март 25, 2026. 19:11 • 2 дақ
• 161
НАНЬНИН, 28 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда 20 дан ортиқ маҳаллий корхона вакилларидан иборат делегация Хитойнинг Наньнин шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дастур доирасида мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Гуанси халқаро савдони ривожлантиришга кўмаклашиш қўмитаси раҳбарияти билан давра суҳбати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, логистика ва қадоқлаш соҳаларида фаолият юритувчи етакчи маҳаллий компаниялар билан B2B музокаралари ўтказилди.
Делегация аъзолари Гуанси-Чжуан автоном туманидаги Чорвачилик илмий-тадқиқот институтида ҳам бўлиб, тажриба участкаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар билан танишди. Узум, голубика, апельсин ва мандарин етиштириш, экинларни парваришлаш ва янги навлар яратиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, делегация томонидан ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш усулларини ривожлантириш, иссиқхона хўжаликларида органик маҳсулотларни етиштириш технологиялари, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш, қишлоқ хўжалигида кимёвий воситалардан самарали фойдаланиш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси