Ўзбекистон маҳсулотлари учун Африка бозорларига йўл очилади
Сентябрь 15, 2025. 15:44 • 49 сония
• 90
ҚОҲИРА, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Миср–Африка тадбиркорлари уюшмаси ("ЕАВА") раҳбарияти билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Африка давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва "EABA" ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
Уюшма аъзоларининг Ўзбекистонга, мамлакатимиз компанияларининг эса Африка бозорларига кириб келишига кўмаклашиш, ўзаро инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
"EABA" Миср ва Африка қитъасидаги йирик компаниялар ва ишбилармонларни бирлаштирган уюшма бўлиб, унинг фаолияти Африка давлатлари ўртасида савдо, инвестиция, саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган. Уюшма таркибида қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, телекоммуникация, инфратузилма, молия, таълим, энергетика, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва бошқа соҳаларни қамраб олган 22 та қўмита мавжуд. "EABA" Африканинг 20га яқин давлатида ўз ваколатхоналарини очган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди