Logo

Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон корхоналарида янги технологияларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди

Декабрь 12, 2023. 18:53 • 34 сония

115
Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон корхоналарида янги технологияларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди

СТОКГОЛЬМ, 12 декабрь. /"Дунё" АА/. ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик департаменти бошлиғи Ойбек Шахавдинов Ўзбекистон делегациясининг Швецияга ташрифи доирасида "Capturant" компанияси вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда республикамиздаги нефть-газ ва кимё саноати корхоналарининг чиқинди газларини метан пиролизи технологияси орқали қайта ишлаш йўли билан тоза водород ҳамда қора углерод ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ташкил этилди.


Ушбу технологияни республикамизда жорий этиш натижасида чиқинди газлардан қўшимча қиймат яратиш ва газ эмиссияларини камайтириш имконияти яратилади.


Учрашув якунида келгуси музокараларни Швеция компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи мобайнида давом эттиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш