Logo

Венгрия томони Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Май 15, 2024. 09:46 • 36 сония

225
Венгрия томони Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

БУДАПЕШТ, 16 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов "Венгрия сув кластери" концерни бош ижрочи директори Чаба Харанги билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Чаба Харанги концерн Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув якунида "Венгрия сув кластери" раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

"Венгрия сув кластери" 2008 йилда маҳаллий саноатдаги алоқаларни ривожлантириш ва ташқи бозорларга чиқиш учун сув хўжалигининг турли соҳаларидаги венгер компаниялари гуруҳини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирги кунда концерннинг умумий даромади 150 миллион евродан ошган. У 30 га яқин компанияни бирлаштиради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш