Logo

Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Октябрь 06, 2024. 13:53 • 47 сония

384
Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /"Дунё" АА/. 4 октябрь куни Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси элчиси Вон До Ён иштирокида "Ўзбекистон–Корея саноат-академик инновациялар ҳафталиги 2024" тадбирида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган автомобилсозлик ва электротехника соҳасидаги бир қатор Жанубий Корея компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Жанубий Корея томонига Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Жанубий Корея вакиллари икки мамлакат компаниялари ўртасида инновация ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда фикр алмашиш учун самарали платформага айланган тадбир муваффақиятли ўтказилганини мамнуният билан қайд этдилар.

Инвестиция ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув якунида автомобиль саноати учун эҳтиёт қисмлар ва электротехника ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш