Финляндия мусулмонлари вакиллари делегацияси Ўзбекистондаги исломий қадамжоларни зиёрат қилди
Сентябрь 28, 2023. 19:10 • 2 дақ
• 149
РИГА, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча бош имом-хатиб Рамил Беляев бошчилигидаги Финляндия татарлари жамияти делегациянинг Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, делегация таркибида Финляндия татар мусулмон жамиятининг 10 дан ортиқ вакиллари юртимизга келди.

20-27 сентябрь кунлари Ўзбекистонда бўлган делегация аъзолари Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди, Тошкент шаҳри татар жамоатчилиги билан учрашувлар ўтказди.
Делегацияни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам қабул қилди. Суҳбат давомида меҳмонларга Ўзбекистондаги ўзгаришлар, Фатво маркази фаолияти, Қуръон курслари, масжид ва мадрасаларни ободонлаштириш, диний таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.\

Учрашув ва мулоқотлар чоғида диний таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, диний маърифат ва масжидлар фаолиятини ривожлантириш, зиёрат туризмини фаоллаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси