Ўзбекистон ва Эрон маданий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Январ 25, 2024. 14:08 • 43 сония
• 201
ТЕҲРОН, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон матбаа саноати 23-миллий фестивалида иштироки доирасида ушбу мамлакат маданият ва исломий ҳидоят вазири Муҳаммад Маҳди Эсмоилий билан учрашув бўлиб ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув чоғида икки давлат ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, жумладан, Эронда Ўзбекистон кунларини ўтказиш, мамлакатларимиз кино ижодкорлари ҳамкорлигида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Абу Али ибн Сино меросига бағишланган фильмларни суратга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Эрон маданият ва исломий ҳидоят вазири сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Муҳаммад Маҳди Эсмоилий, шунингдек, давлатларимиз етакчиларининг ўзаро ташрифлари икки томонлама муносабатларни турли йўналишларда, хусусан маданий соҳада ривожлантиришда муҳим қадам бўлганини таъкидлади.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадида ўзаро мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади