Logo

Ўзбекистоннинг бой санъати ва маданияти Люблянада намойиш этилди

Сентябрь 15, 2025. 14:50 • 40 сония

25
Ўзбекистоннинг бой санъати ва маданияти Люблянада намойиш этилди

ЛЮБЛЯНА, 15 сентябрь. /"Дунё" АА/. Словения пойтахти Любляна шаҳрида бошланган теннис бўйича WТА аёллар теннис турнири доирасида Ўзбекистон маданияти кечаси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Маданий тадбир Ўзбекистон элчихонаси ва Словения Инвестициялар, тадбиркорлик ва байналмилаллаштириш миллий агентлиги кўмагида ташкил этилди.

 Унда нафақат мусобақа иштирокчилари ва томошабинлар, балки, Ўзбекистон-Словения бизнес-форуми иштирокчилари, жумладан, етакчи компаниялар вакиллари қатнашди.

Тошкент вилояти мақом ансамбли раҳбари Ғолибжон Ходжиев, вилоят филармонияси раҳбари Бекмурод Жўраев ва "Нурафшон мавжлари" рақс гуруҳи раҳбари Нозина Исоқова ижросидаги куй ва қўшиқлар ҳамда рақслар томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.  

 Томошабинлар ижрочиларнинг юксак маҳорати эътироф этишди. Ҳар бир мусиқий дастур қадимий афсоналар ва замонавий санъатни ўзига мужассам этган ҳикояга ўхшарди, ёрқин миллий либослардаги рақслар эса санъат ва маданият миллат ва тил танламаслиги яна бир бор тасдиқлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш