"Баҳорни қувиб" фильми "Антарес" кинофестивалининг асосий танлови дастурига киритилди
Июль 14, 2025. 20:15 • 50 сония
• 55
ТОШКЕНТ, 14 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон кино ижодкорлари томонидан суратга олинган "Баҳорни қувиб" бадиий фильми Москва шаҳрида ўтказиладиган II Халқаро "Антарес" кинофестивалида иштирок этади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги маълумотига кўра, кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган "Баҳорни қувиб" бадиий фильми жорий йилнинг 6-10 август кунлари Россия пойтахтида бўлиб ўтадиган "Антарес" кинофестивалининг асосий танлови дастурига киритилди.
Мазкур фильм Россияда илк бор намойиш этилади ва расмий премьера мақомини олади.
"Антарес" – инсон образи, касблар ҳаёти ва ижтимоий мавзуларни бадиий ифодалашга қаратилган халқаро кинофестиваль сифатида тобора эътироф топмоқда.
2025 йилги танлов дастурида 29 мамлакатдан 104 та фильмни қамраб олгани билан мазкур фестивалнинг халқаро нуфузи ва кенг қамровлилигини кўрсатиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, "Баҳорни қувиб" фильми жорий июль ойида Хитойнинг Чунцин шаҳрида ўтган ШҲТ давлатлари кинофестивалининг танлов дастурида иштирок этди. Унда мазкур фильмда асосий ролни ижро этган Раъно Шодиева "Энг яхши актриса" номинациясида ғолибликни қўлга киритган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди