Хитойнинг Чунцин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивали ўтказилди
Июль 10, 2025. 09:27 • 58 сония
• 227
ЧУНЦИН, 10 июль. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Чунсин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар кинофестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қувонарлиси, мазкур фестивалда ўзбек режиссёри Аюб Шаҳобиддиновнинг "Баҳорни қувиб" фильми "Энг яхши актриса" номинациясида ғолиб деб топилди. Фильмда бош ролни таниқли актриса Раъно Шодиева ижро этган.
Шунингдек, кинофестиваль доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг кино соҳасидаги ҳамкорлиги масалаларига бағишланган махсус форум ҳам ташкил этилди.
Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар кино соҳаси раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди. Кино соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, биргаликда янги ко-продукция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бу ҳамкорликни тизимли равишда ташкил этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев, йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кинолойиҳалар, қўшма дастурлар, миллий киночилик тажрибаси ва келгуси режалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Бундан ташқари, анжуман иштирокчиларига Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида илк бор суратга олиниши режалаштирилаётган "Мени кутгин" номли янги халқаро кинолойиҳа ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон томони қўшма кинолойиҳаларни яратиш ва келгусида ШҲТ маконида кенг қамровли ҳамкорликни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.
Бугун ушбу нуфузли фестивалда совриндор бўлган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди