Logo

Оқтов шаҳрида "Меҳрибон туркий дунё" халқаро болалар ижодиёти фестивали бўлиб ўтди

Сентябрь 23, 2025. 15:15 • 32 сония

139
Оқтов шаҳрида "Меҳрибон туркий дунё" халқаро болалар ижодиёти фестивали бўлиб ўтди

ОҚТОВ, 23 сентябрь. /"ДунёАА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида туркий мамлакатлар вакиллари иштирокида "Мейірімді түркі әлемі" ("Меҳрибон туркий дунё") халқаро болалар ижодиёти фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжон вакиллари иштирок этди. Юртимиз шарафини 3 нафар ёш иқтидор соҳиблари муносиб ҳимоя қилди. Улар пианино чалиш, қўшиқ куйлаш ва рақсга тушиш каби йўналишларда ўз дастурларини намойиш қилишди.

Шунингдек, фестиваль доирасида Оқтов шаҳридаги Марказий кутубхонада халқаро фотосуратчилар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Венгрия, Россия ва Ўзбекистондан келган фотоижодкорларнинг энг сара асарлари тақдим этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш