Жанубий Кореянинг Мирянг шаҳрида Ўзбекистон санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди
Май 28, 2025. 19:49 • 39 сония
• 122
СЕУЛ, 28 май. /Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси Корея Республикасининг Мирянг шаҳар ҳокимлиги ҳамда Мирянг Маданият ва туризм жамғармаси билан биргаликда "Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида маданий алмашинув йили"га бағишланган концерт дастурини ташкил қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Маданият вазирлиги вакиллари ва ўзбек бахшилари қатнашишди. Шунингдек, Ўзбекистон санъаткори Мирянг шаҳрида бўлиб ўтган Мирянг Ариранг мусиқий фестивалининг очилиш маросимида ҳам иштирок этишди. Ўзбек санъат усталари томонидан ижро этилган миллий қўшиқлар тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Ўзбекистон санъаткорлари бетакрор ижролари орқали юртимиз маданиятини муносиб тарғиб қилишди ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ҳисса қўшдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон расмийларининг Мирянг шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Мирянг шаҳри ҳокимлиги ўртасида меморандум имзоланди. Ҳужжатда икки давлат ўртасидаги фаол маданий ҳамкорликни давом эттириш, маданий алмашинувни бойитиш ва турли маданий тадбирларни биргаликда ташкил этиш каби вазифалар белгиланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди