Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги маданият ҳамда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Декабрь 20, 2024. 07:23 • 46 сония
• 287
БУДАПЕШТ, 23 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия маданият ва инновациялар вазири Балаж Ханко билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида 2025-2026 йилларда қатор қўшма тадбирлар ташкил этиш орқали икки давлат ўртасида маданият, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида томонлар 2025 йилда турли даражадаги ташрифлар инобатга олиниб, маданий йўналишда бир қатор музокаралар ташкил этишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
2026 йилда Ўзбекистон ва Венгрияда маданият кунларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Унинг доирасида ўзаро маданий алмашинувни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилади.
Вазир Балаж Ханко 2025 йилда юртимизда Ўзбекистон-Венгрия олий таълим муассасалари ректорларининг учинчи форумини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади.
Музокаралар Ўзбекистон ва Венгриянинг турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканлигини кўрсатди. Эришилган келишувларнинг амалга оширилиши эса икки давлат ўртасидаги маданий, илмий ва инновацион алоқаларни чуқурлаштириш йўлида муҳим қадам бўлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди