"Q8 Press": Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ва камбағалликка қарши курашишга катта эътибор қаратилмоқда
Ноябрь 06, 2025. 18:23 • 2 дақ
• 109
АЛ-КУВАЙТ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қувайтнинг нуфузли "Q8 Press" электрон нашрида "Ислоҳотлардан глобал мулоқотгача: Ўзбекистон Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида янги модел ва ташаббусларни тақдим этди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида етакчи давлат сифатида тез суръатлар билан ривожланмоқда. Бундай тизимли ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг фаровон турмуш тарзи йилдан йилга яхшиланиб бораяпти.
Сўнгги йилларда мамлакатда қашшоқлик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача пасайди, ишсизлик ҳам сезиларли камайди, болалар, аёллар, ногирон ва ва қарияларга ижтимоий, таълим ва иқтисодий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилди. Бу саъй-ҳаракатлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда "Инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳар нарсадан устун" тамойили асосида ислоҳотларни амалга ошираётганидан далолатдир.
Ўзбекистон раҳбарининг Доҳада бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитидаги нутқида ҳам аҳамиятга молик ташаббуслар илгари сурилди. Президент томонидан мана шу ташаббусларнинг билдирилишидан англаш мумкинки, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ва камбағалликка қарши курашишга катта эътибор қаратилмоқда.
"Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган глобал алянсга қўшилган биринчи Марказий Осиё давлати бўлди. Бу болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилиниб, ҳар бир боланинг уйда, мактабда ва жамиятда хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитда улғайиши учун барча саъй-ҳаракатлар қилиняпти", – деб ёзади "Q8 Press" электрон нашри.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда