Logo

Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистон ва Тожикистон сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

Март 30, 2026. 12:22 • 2 дақ

52
Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистон ва Тожикистон сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

БИШКЕК, 30 март. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг “Alliance-press.kg” ахборот-таҳлил порталида “Ўзбекистон – Тожикистон: сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик” сарлавҳали кенг қамровли мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, ўзбек ва тожик халқлари қадимдан ягона дарёлар ва умумий маданий қадриятлар билан боғланган. Бугунги кунда ушбу тарихий яқинлик ва ўзаро ҳурмат икки давлат ўртасидаги сув хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Нашр Марказий Осиё трансчегаравий дарёларидан мажмуавий фойдаланиш бўйича 2019 йилда ташкил этилган Қўшма ишчи гуруҳи фаолиятига алоҳида тўхталган. Ҳозирга қадар еттита йиғилиш ўтказилиб, унда “Баҳри Точик” сув омборининг иш режимини мувофиқлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича муҳим келишувларга эришилган.

Мақолада сув ҳисобини юритишнинг рақамлаштирилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Швейцария ҳукумати гранти ҳисобидан “Патар” ва “Сарвак” гидропостларида ўрнатилган замонавий асбоблар “Шимолий Фарғона” ва “Катта Фарғона” магистрал каналларидаги сув сарфини реал вақт режимида аниқ кузатиб бориш имконини бермоқда.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Сурхондарё вилоятини сув билан таъминловчи “Катта Ҳисор” каналининг 50,8 км қисми лойқадан тозалангани ва Варзоб дарёсидаги гидротехник иншоотлар модернизация қилингани натижасида вилоятга қўшимча 35–40 м³/с сув етказиб беришга эришилди.

Қирғизистон нашри хулоса қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг трансчегаравий дарёлардан биргаликда фойдаланиш борасидаги бундай прагматик ёндашуви минтақанинг барқарор ривожланиши ва халқлар фаровонлигининг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш