"Society" журнали: Ўзбекистондаги маданий мерос объектларининг аксарияти ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган
Июль 11, 2024. 09:30 • 58 сония
• 484
ВEНА, 11 июль. /Дунё" АА/. Австриянинг оммабоп "Society" журналида "Ўзбекистон бутун дунёдан сайёҳларни чорламоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Унда Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ўзининг кўплаб меъморий обидалари, гўзал табиат манзаралари, муҳташам саройлари, қадимий цивилизацияларга муносиб ҳисса қўшган буюк аждодлари, машҳур ҳунармандчилик устахоналари ва миллий таомлари билан машҳур экани таъкидланган.
"Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган, – дейилади нашрда. – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Урганч, Термиз, Қорақалпоғистоннинг қадимий обидалари Ўзбекистондаги тарихий-маърифий туризмнинг асоси ҳисобланади".
Журнал Самарқанд шаҳридаги машҳур Регистон майдони, Хивадаги "Ичан-қалъа", Шаҳрисабздаги Оқсарой мажмуаси, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси каби мамлакатнинг энг машҳур тарихий обидалари ва уларнинг қурилиш тарихига оид маълумотларни ҳам муштарийлар эътиборига тақдим қилган.
"Гастрономия Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун яна бир сабабдир. Мамлакатга борганингиздан сўнг, сиз ҳар қандай экскурсиядан воз кечишингиз мумкин, лекин ҳеч қачон ўзбек миллий таомларини рад этолмайсиз. Ўзбек ошхонаси ўзининг хилма-хил ва мазали таомлари билан ажралиб туради. Сиз дунёдаги энг мазали палов, тандир кабоб, лағмон ва бошқа ўзбек таомларини татиб кўришни истасангиз, албатта Ўзбекистонга ташриф буюринг", – деб ёзган "Society".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида