Logo

"Аn-Nahor": Ўзбекистон халқаро туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамламоқда

Ноябрь 26, 2025. 18:16 • 2 дақ

90
"Аn-Nahor": Ўзбекистон халқаро туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамламоқда

АЛ-КУВАЙТ, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг нуфузли "Аn-Nahor" нашрида "Умид Шодиев: Туризм Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг локомотиви ҳисобланади" сарлавҳали мақола нашр этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Туризм қўмитаси раҳбари Умид Шодиевнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакат халқаро туризм бозоридаги мавқеини изчил мустаҳкамламоқда", – деб ёзади "Аn-Nahor" нашри.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон 2025 йил январь ва июнь ойлари оралиғида 5,3 миллион нафардан ортиқ сайёҳни қабул қилган. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп. Туризм хизматлари экспорти эса 2,4 миллиард долларга етган, бу 164 фоизга ўсишни англатади.

"Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро меҳмонхона брендлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. "Hilton", "InterContinental", "Bentley", "Bell Wyndham & Partners", "Azimuth" каби глобал тармоқлар мамлакатнинг турли ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширди. Бу хизмат кўрсатиш сифати ва халқаро ҳамжамиятнинг ишонч даражасига ижобий таъсир кўрсатди", – дея фикр билдирилган материалда.

Шунингдек, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 60 та янги меҳмонхона, 287 та оилавий меҳмонхона, 146 та хостел ва 24 та бошқа турар жой бинолари – жами 517 та янги муассаса ташкил этилган. Мамлакатда фаолият юритаётган туроператорларнинг умумий сони 4052 тага етган.

"Умид Шодиев туризм Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим роль ўйнашини таъкидлади. 2024 йилда жами 2,8 миллиард долларлик 591 та лойиҳа амалга оширилди ва 19428 та янги иш ўрни яратилди. 2025 йил учун ҳукумат 11 миллион нафар хорижий сайёҳни жалб қилиш, соҳадан 3,8 миллиард доллар даромад олиш ва 50 минг та янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган", – дея сўз юритилган газетада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш