Ўзбекистоннинг 10 мингта мактаби "Canva" платформасига бепул кириш имкониятига эга бўлади

Июль 12, 2026. 13:21 • 2 дақ

25
Ўзбекистоннинг 10 мингта мактаби "Canva" платформасига бепул кириш имкониятига эга бўлади
Ўзбекистоннинг 10 мингта мактаби "Canva" платформасига бепул кириш имкониятига эга бўлади
Ўзбекистоннинг 10 мингта мактаби "Canva" платформасига бепул кириш имкониятига эга бўлади
Ўзбекистоннинг 10 мингта мактаби "Canva" платформасига бепул кириш имкониятига эга бўлади

ПАРИЖ, 12 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов бошчилигидаги делегациянинг Францияга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация аъзолари ташриф доирасида Париж шаҳрида Франциянинг етакчи таълим муассасалари ва халқаро компаниялари раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказди.

Музокараларда икки мамлакат ўртасида мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, француз тили таълимини ривожлантириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда таълим тизимини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, “Hachette Livre” нашриёт гуруҳи билан француз тили дарсликларини етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича битим имзоланди.

Шу билан бирга, “France Éducation International” раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари учун Француз тили таълими бўйича минтақавий марказ ҳамда француз тилини ўқитиш методикаси бўйича Ўзбекистон–Франция қўшма компетенциялар марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Франция томони Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари француз тили ўқитувчилари учун илк минтақавий малака ошириш сессиясини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида Австралиянинг дунёда етакчи рақамли таълим платформаларидан бири — “Canva” компанияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистондаги барча давлат умумтаълим мактабларига уч йил муддатга “Canva for Education” платформасидан бепул фойдаланишни назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Мазкур лойиҳа доирасида мамлакатдаги 10 мингдан ортиқ давлат мактаби ушбу платформадан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш