"Eurasia Magazine": Ўзбекистонда болалар зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилинади
Июнь 23, 2025. 07:06 • 2 дақ
• 61
БУДАПЕШТ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Венгриянинг "Eurasia Magazine" журналида Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда қайд этилганидек, Ўзбекистон БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига 1992 йилда қўшилган ва 1994 йилда уни ратификация қилган. Шундан буён мамлакатда ҳар бир бола учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда.
"Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистонда "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун кучга кирди. Бу эса болаларни ҳимоя қилиш давлат тизимини ҳуқуқий ва институционал ривожлантиришда бурилиш нуқтаси бўлди, – дейилади мақолада. – Қабул қилинган қонун вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг яхлит миллий тизимини шакллантириш йўлидаги муҳим босқич бўлди".
Материалда янги қонуннинг муҳим элементи болани ҳимоя қилиш учун масъул бўлган субъектлар доирасини кенгайтириш эканлиги алоҳида таъкидланган. Агар илгари асосий масъулият ота-оналар ва васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юкланган бўлса, эндиликда таълим, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бу соҳада қонунчилик билан шуғулланмоқда.
"Eurasia Magazine" журналида босилган мақола "Қонун нафақат ҳимоя механизмларини мустаҳкамлабгина қолмай, балки уларни жамиятнинг кенгроқ ижтимоий-маданий ва ахлоқий контекстига интеграциялашган. Бу ҳар бир бола нафақат ҳимоя қилинадиган, балки ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти сифатида эшитиладиган, эътироф этиладиган ва ҳурмат қилинадиган келажак сари муҳим қадамдир", – деган сўзлар билан якунланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида