“AJP”: Халқаро биродар шаҳарлар форумида муҳим меморандум ва келишувлар имзоланди

Июль 29, 2026. 16:30 • 2 дақ

102
“AJP”: Халқаро биродар шаҳарлар форумида муҳим меморандум ва келишувлар имзоланди

СЕУЛ, 29 июль. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “AJP” нашрида Самарқандда ўтказилган Халқаро биродар шаҳарлар форумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, Самарқанд шаҳри Ўзбекистоннинг халқаро тадбирлар тақвимида яна бир муҳим анжуманга мезбонлик қилди. 24–25 июль кунлари қадимий Ипак йўли марказида Халқаро биродар шаҳарлар форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Самарқандни Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига очиқ қиёфаси сифатида намоён этишга қаратилган изчил сиёсатнинг навбатдаги босқичи бўлди.

Форум доирасида “Биродар шаҳарлар: барқарор ривожланиш ва халқ дипломатиясининг янги модели” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унда 20 га яқин давлатдан экспертлар, дипломатлар ва олимлар иштирок этди.

Ушбу йирик тадбирнинг айнан Самарқандда ўтказиш тасодифий эмас. 2022 йил сентябрь ойида ШҲТ саммити ўтказилганидан сўнг Самарқанд халқаро тадбирлар учун асосий майдон сифатида шаклланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясига мезбонлик қилди. Халқаро даражадаги тадбирларни ўтказиш имкониятини кенгайтириш мақсадида барпо этилган “Silk Road Samarkand” конгресс маркази, меҳмонхоналар мажмуаси ҳамда халқаро аэропорт терминалида хорижий делегациялар учун қулайликлар янада оширилди.

Нашр ёзилишича, Халқаро биродар шаҳарлар форуми ҳам юксак савияда ташкил этилган. Форумда биродар шаҳарлар ўртасидаги алоқалар орқали савдо, инвестиция ва туризм соҳаларида миллий дипломатияни тўлдирувчи янги имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Икки кунлик форум дастури доирасида панель муҳокамалари, давра суҳбатлари, биродар шаҳарлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва келишувларни имзолаш маросимлари ўтказилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш