“Ammwaj”: Ўзбекистон 2026–2027 йиллар учун МДҲ Туризм кенгашига раислик қилади
Октябрь 01, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 175
АР-РИЁЗ, 1 октябрь. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонининг “Ammwaj” электрон газетасида Ўзбекистоннинг 2026–2027 йилларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Туризм кенгашига раислик қилишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда қайд этилишича, ушбу қарор Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Туризм кенгашининг навбатдаги мажлисида қабул қилинган. Мазкур қадам Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ўз раислиги даврида трансчегаравий туризмни ривожлантириш ҳамда МДҲ мамлакатларининг диққатга сазовор жойларини ўзаро боғловчи янги маршрутларни шакллантиришга асосий эътибор қаратади. Бу туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва ўзаро сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Мақола якунида республикамизнинг устувор вазифалари қаторига сайёҳлик ахбороти ва статистикаси алмашинувини кенгайтириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш ишларини фаоллаштириш киритилгани таъкидланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси