“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон Президенти Янги Тошкентдаги “Буюк ипак йўли” лойиҳаси презентацияси билан танишди
Апрель 18, 2026. 18:30 • 2 дақ
• 54
МАСКАТ, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Ўмоннинг “Asdaa Oman” газетасида “Ўзбекистон Президенти Янги Тошкентдаги “Буюк ипак йўли” лойиҳаси презентацияси билан танишди” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада Янги Тошкентда амалга оширилиши режалаштирилаётган 32 гектар майдонни эгаллайдиган “Буюк ипак йўли” лойиҳаси тақдим этилгани, мажмуада турар жойлар, тижорат бинолари, меҳмонхоналар, маданий ва таълим марказлари ҳамда замонавий инфратузилма объектлари барпо этилиши қайд этилган.
Шунингдек, ҳар бир маҳалла ипак йўли бўйлаб жойлашган цивилизацияларга бағишланиши, Ўзбекистон маҳалласида эса тарих ва маданият қадриятлари акс эттирилиши таъкидланган.
Мақолада шунингдек, музейларни модернизация қилиш режаси, жумладан Имом ал-Мотуридий зиёратгоҳи музейи ва Баҳоуддин Нақшбанд Илмий ва Инновацион музейи, шунингдек Темурийлар тарихи давлат музейини қайта қуриш ва уларда замонавий кўргазма заллари ташкил этиш режалари қайд этилган.
Лойиҳалар миллий тарихни илмий асосда ёритиш, замонавий маданий инфратузилмани шакллантириш ва туристик салоҳиятни оширишга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси